Зиеш "Ботафого" футболчисига айланди

Sherzod Nurmatov
11 сен 2026, 12:16
"Челси" собиқ вингери Ҳаким Зиеш "Ботафого"га ўтди, деб хабар бермоқда Бразилия клуби матбуот хизмати.

33 ёшли марокашлик футболчи 2028 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди.

2.jpg

Зиешнинг сўнгги клуби Марокашнинг "Видад" жамоаси бўлиб, у ерда футболчи 2025 йилдан бери 16 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Бунга қадар Зиеш Қатарнинг "Ал Дуҳайл", "Галатасарой", "Челси", "Аякс", "Твенте" ва "Херенвен" клубларида тўп тепган. Бундан ташқари, унинг ҳисобида Марокаш терма жамоаси сафида 64 та учрашувда урилган 25 та гол мавжуд.

Transfermarkt портали ўйинчининг бозор қийматини 2,2 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: botafogo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›