

"Биз ҳақиқатан ҳам мақсадга жуда яқинмиз. Ўйлашимча, ўтган йили ҳаммасини майда деталлар ҳал қилди — биз Чемпионлар Лигасида кетма-кет икки марта ғолиб чиққан жамоага имкониятни бой бериб мусобақани тарк этгандик. Биз бу мавсумга айнан шу йил бизники бўлиши керак, деган фикр билан ёндашмоқдамиз", – дея 33 ёшли англиялик футболчининг сўзларини келтиради “TNT Sports”.
"Бавария" 10 сентябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-турида "Будё-Глимт"ни қабул қилади.



