

Бу ҳақда VG хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, Норвегия терма жамоаси 300 кг балиқ, 116 кг пишлоқ ва 6000 та апельсин олиб келган. Турнирга борган ошпазлар орасида 1990 йиллардан бери миллий терма жамоа билан ишлаган Кристиан Карлссон ҳам бор.
Ушбу ташаббуснинг мақсади спортчиларга мусобақалар пайтида диққатни жамлаш ва натижаларни сақлаб қолиш учун муҳим деб ҳисобланган таниш таомларни истеъмол қилиш имкониятини беришдир. Бу амалиёт Норвегия учун янгилик эмас.
Норвегия мундиаль гуруҳ босқичида Франция, Сенегал ва Ироқ билан тўқнаш келади. Мусобақа 11 июнда бошланади ва АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.



