Жоан Лапорта: "Барса" доимо барча совринларни ютишга ҳамда жозибадор, ҳужумкор ва жасур футбол ўйнашга интилади"

14 ноя 2026, 23:05
"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб олдига қўйилган мақсадлар ҳақида фикр билдирди.

"Барселона"да ҳар доим барча совринларни қўлга киритишга интилишади. Бу кутилма тарихимиз ва ўзлигимизга чуқур сингиб кетган. Мақсадимиз — Ла Лига, ЧЛ ва Испания Кубогида ғолиблик учун охиригача курашиш.

Бироқ муваффақият фақат кубоклар билан ўлчанмайди. Қандай ўйин намойиш этишимиз ҳам улкан аҳамиятга эга. Мухлисларимиз ва сосьослар фахрланишлари учун футбол фалсафамизни акс эттирадиган, жозибадор, ҳужумкор ва жасур футбол кўрсатадиган жамоани кўришни истаймиз", — деди Лапорта De Telegraaf нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: De Telegraaf