Де Йонг жисмоний ноқулайлик сабабли Нидерландия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди

14 ноя 2026, 21:35
Нидерландия терма жамоаси ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жисмоний ноқулайлик туфайли миллий жамоа ихтиёрини тарк этади ҳамда 16 ноябрь куни Миллатлар Лигаси доирасида Германияга қарши кечадиган учрашувда майдонга туша олмайди.

"Френки де Йонг бироз жисмоний ноқулайлик ҳис қилмоқда ва Германияга қарши сафар ўйинида иштирок этмайди. Эҳтиёт чораси сифатида ярим ҳимоячини Берлинга олиб кетмасликка қарор қилинди: у душанба куни бўлиб ўтадиган баҳсга қадар тикланишга улгурмайди", — дея баёнот берди Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://x.com/TouchlineX

Сўнгги янгиликлар

Барча ›