Лапорта: "Ямал "Олтин тўп"га лойиқ"

10 окт 2026, 17:39
"Барселона" президенти Жоан Лапортанинг фикрича, жамоа вингери Ламин Ямал "Олтин тўп" совринига муносиб.

"Агар у ғолиб бўлса, бу адолатли қарор бўлади. У ажойиб мавсум ўтказди, Ла Лига ва Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. У бу совринга лойиқ. Ямалнинг ўзи ҳам шундай деб ҳисоблайди. У бу ҳақда очиқ гапираётгани менга ёқади.

У тўғрисўз ва жуда ёш. Агар у "Олтин тўп"ни қўлга киритса, мен бундан жуда хурсанд бўлардим.

Ҳаммаси қандай якунланишини кўрамиз. Ҳозирча барча маълумотлар қатъий сир сақланмоқда. Биз ташкилотчилар билан гаплашишга ҳаракат қилдик, аммо улар ҳеч нарса айтмаяпти. Тарангликка бой бир ойдан сўнг, 26 октябрь куни натижани кутамиз.

Ламин майдонга тушганида ўзини футбол орқали намоён этишга интилади ва меҳнатлари эътироф этилишини хоҳлайди. Унинг бундай фикр билдиришини тушунаман. Бу жаҳон футболи тарихидан жой олишни истаган 19 ёшли йигитнинг мутлақо табиий муносабати", - деди Лапорта.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Diario Sport