Иван Бошкович: "Жамоани ўзгартиришни истамасдим, чунки "Бунёдкор" — катта клуб"

14 ноя 2026, 21:43
"Нефтчи" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлига баҳсидан (0:4) сўнг меҳмонлар устози Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин мен кутгандек кечмади. Дастлабки 15 дақиқада тезда иккита гол ўтказиб юбордик. Бу адолатдан бўлмади, чунки биз 11 га 11 форматидаги учрашувга тайёргарлик кўрган эдик. Ҳозир менда ҳеч қандай ҳис-туйғу қолмади. 0:2 ҳисобидан сўнг баҳсга қайтиш қийин кечди. Шунга қарамай, йигитлар ҳаракат қилишди ва биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик, бироқ юзага келган вазиятлардан фойдалана олмадик.

Иккинчи бўлимда ҳам яна имкониятлар пайдо бўлишини ва гол уриб, ўйинга қайтишни кутгандик, аммо рақиб бизни жазолади. Ҳисоб 3:0 кўринишига келганидан кейин эса имконият қолмади. Шунга қарамасдан, футболчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Сабаби, бугун биз руҳият ва характер борасида ютқазмадик, бу эса қувонтиради. Ушбу жиҳат бизга қолган сўнгги учта турда очко жамғаришга ва олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришга ёрдам беради, деб ўйлайман", — деди мутахассис.

Шунингдек, мураббий интернет тармоқларида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси бош мураббийлигига номзодлар рўйхатида борлиги ҳақида тарқалган хабарларга ҳам ойдинлик киритди.

"Мен "Бунёдкор" бош мураббийиман ва бу ерда бажонидил фаолият юритяпман. Жамоани ўзгартиришни хоҳламасдим, чунки "Бунёдкор" — катта клуб, футболчиларимиз ажойиб. Клубда молиялаштириш масаласи жойида, салоҳият эса жуда юқори. Йил охиригача барча масалани ҳал қилишимиз керак. Худо хоҳласа, "Бунёдкор" Суперлигада қолиши ва келаси мавсумда ўзи муносиб бўлган ўринларга қайтиши учун ҳаммаси изига тушади. Мен бошқа сценарий ҳақида умуман ўйламаяпман", — дея фикрини якунлади Бошкович.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›