

УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Глазгода ўтказилган баҳсда македонияликлар мағлубиятга учради. Бироқ жамоа бир йиллик танаффусдан сўнг илк голини урди. Ушбу тўпга Зан Випотник Растодер муаллифлик қилди.
“Йигитларни табрикламоқчиман, сифатли ўйин ўтказдик. Афсуски, футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради. Ниҳоят гол урганимиздан хурсандмиз. Растодер ва бутун жамоа учун бу муҳим.
Бизга ўзига бўлган ишонч етишмаётганди. Назаримда, бу ишонч аста-секин қайтмоқда. Футболчилар клубларида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишяпти ва бу терма жамоа ўйинида ҳам сезилмоқда.
Тўғри йўлда эканимизга ишонаман. Албатта, мағлубият ёқимсиз, аммо ғалаба қозонишни биздан кўпроқ ҳеч ким истамайди”, – деди Дориев Sport1 нашрига.
Шунингдек, футболчи жамоанинг қийин вазиятдаги ҳаракатларига ҳам тўхталди.
“Босим остида ўйнаяпмиз, аммо тактик жиҳатдан яхши ҳаракат қилдик. Ҳисоб 0:1 бўлганида таслим бўлмадик, характер кўрсатдик. Бу менга жамоамизнинг имкониятларига ишонч беради. Умид қиламанки, Словенияга қарши ўйинда ниҳоят ғалаба қозонамиз”, – деди футболчи.
Шимолий Македония Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувини 16 ноябрь куни Словенияга қарши ўтказади.



