Жо Гомес "Сандерленд" билан ўртоқлик учрашувининг 8-дақиқасида жароҳат олди. Бу ҳимоячи фаолиятидаги соғлиги билан боғлиқ 26-муаммо

26 июл 2026, 16:05
"Ливерпуль” ҳимоячиси Жо Гомес мерсисайдликларнинг мавсумолди биринчи ўртоқлик ўйинида жароҳат олди.

Жо "Сандерленд"га қарши ўйинда (4:2) сардорлик боғичида майдонга тушди, аммо жароҳат туфайли 8-дақиқада алмаштирилди. Унинг ўрнига 17 ёшли Ифеани Ндукве майдонга тушди.

Transfermarkt порталига кўра, бу ҳимоячи фаолиятидаги 26-саломатлик муаммоси (жароҳатлар ва касалликларни ҳисобга олган ҳолда).

“Эҳтимол, энг ёмон янгилик — Жонинг бошиданоқ жароҳат олгани бўлса керак. Биз хурсанд бўлдик, чунки машғулотларда ҳеч кимни йўқотмадик, аммо афсуски, биринчи ўйиндаёқ Жонни йўқотдик”, — деди "Ливерпуль” бош мураббийи Андони Ираола.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›