Милнер "Ливерпуль" академиясида иш бошлади

Sherzod Nurmatov
17 сен 2026, 19:50
Жеймс Милнер мураббийлик тажрибасини ошириш мақсадида "Ливерпуль" академиясига ишга кирди, дея хабар бермоқда “The Athletic”.

Ёзда 24 йиллик фаолиятига нуқта қўйган 40 ёшли англиялик собиқ ярим ҳимоячи UEFA Pro лицензиясини олиш устида ишламоқда. У аниқ бир ёш тоифасига бош мураббий бўлмайди, балки турли жамоалар штабига ёрдам беради — Милнер ўтган дам олиш кунлари Киркбида U-11 жамоаси машғулотларида қатнашиб улгурди.

Милнер 2015–2023 йилларда "Ливерпуль" сафида 332 та ўйин ўтказиб, Чемпионлар Лигаси, АПЛ, Англия Кубоги ва бошқа кўплаб совринларни қўлга киритган. Фаолияти давомида "Манчестер Сити", "Астон Вилла", "Ньюкасл", "Лидс" ва "Брайтон" жамоаларида ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic