

– Терма жамоа сардоридан қандай роль кутмоқдасиз? Ҳар сафар, жаҳон чемпионатидаги каби бирор нарса кўнгилдагидек кечмаса, ҳамма нарсада Криштиану Роналду айбланади. Ҳозир бундай бўлмаслиги учун нима қилмоқчисиз?
– Унинг ўйинлари, худди бошқа барча футболчиларнинг ўйинлари каби, шунингдек, унинг ўтмиши ва эришган ютуқлари муҳим эмас. Улар, албатта, ҳисобга олинади, аммо айнан унинг ҳозирги спорт формаси ўйинларда ва машғулотларда мен қабул қиладиган қарорларни белгилаб беради. Ушбу қайдномада мен илгари бирга ишлаган 13 нафар футболчи бор. Бу ёрдам беради, чунки бу жамоа энди шаклланиб ўйнашни бошламоқда, ушбу футболчилар менинг танловимда муҳим роль ўйнашди, — деди Жезушнинг сўзларини A Bola нашри.
Сентябрь-октябрь ойларида Португалия терма жамоаси Уэльс, Норвегия (икки марта) ва Данияга қарши майдонга тушади.



