UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  1 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  18 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  33 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  18

ЖЧга йўлланма берадиган U-20 Осиё чемпионатига чоршанба куни қуръа ташланади Янгиликлар

ЖЧга йўлланма берадиган U-20 Осиё чемпионатига чоршанба куни қуръа ташланади

Навбатдаги U-20 Осиё чемпионати келаси йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа учун қуръа маросими 26 октябрь, чоршанба куни Тошкентда ўтказилади. Қуръа 12:00да бошланади. 

Ўзбекистон мезбон бўлгани боис 1-саватчадан жой олган. Қуйида саватчаларни келтириб ўтамиз. 

1-саватча: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар. 

2-саватча: Япония, Тожикистон, Австралия, Индонезия. 

3-саватча: Иордания, Хитой, Ироқ, Вьетнам. 

4-саватча: Эрон, Уммон, Сурия, Қирғизистон. 


Қуръа ўтказиш тартибига кўра, жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бундан кўриниб турибдики, биз "A" гуруҳидан жой оламиз ва бизнинг гуруҳда Саудия Арабистони, Қатар ва Жанубий Корея бўлмайди. 

U-20 Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан 4та жамоа 2023 йил Индонезияда ташкил этиладиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади. Эслатиб ўтамиз, ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига Осиё учун мезбон Индонезиядан ташқари яна 4та йўлланма ажратган. 

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги терма жамоа Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика