

"Хиберниан" (Шотландия) аъзоси ўз клуби сафидаги сўнгги учрашувда орттирилган жароҳат туфайли турнирни ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда.
Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатни тўлдириш мақсадида терма жамоа мураббийлар штаби Шотландиянинг "Килмарнок" клуби ярим ҳимоячиси Аарон Тшиболани қайдномага киритди.
Таъкидлаш жоизки, Конго Демократик Республикаси терма жамоаси ЖЧ–2026 гуруҳ босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган.



