Какута: “99,9% футболчилар бахтсиз. Улар аслида нимани ҳис қилаётгани ҳеч кимни қизиқтирмайди”

Sherzod Nurmatov
6 авг 2026, 18:40
“Челси” ва Конго ДР терма жамоаси собиқ футболчиси Гаэль Какута профессионал спортчилар қандай қийинчиликларга дуч келиши ҳақида гапириб берди.

“Футболчиларнинг 90 фоизи, ҳатто 99,9 фоизи деган бўлардим, бахтсиз. Уларнинг зиммасида жуда катта юк бор ва масъулият беқиёс. Улар аслида нимани ҳис қилаётгани ҳеч кимни қизиқтирмайди, ахир сиз натижа кўрсатишга мажбур бўлган дунёдасиз.

Ёнингизда ким турганини билмайсиз, бу одамлар нега бу ерда эканини тушунмайсиз... Муносабатларингиз чинакам эканига ишонч ҳосил қила олмайсиз. Баъзилар ўз қобиғига ўралашиб олади, аслида нима бўлаётганини охиригача англамай, атрофдаги ҳаммани ўзидан итаради. Жуда кўпчилик ниқоб тақиб юради. Улар бу ниқобларни уйда, оилада ёки дўстлар билан бўлган муносабатларда уларни ҳақиқатан ҳам кўришаётгани ва эшитишаётганига ишончлари комил бўлмагани учун тақишади. Улар худди бир гўшт бўлагидек.

Ўзингни хурсанд кўрсатиш яхши, лекин тунда ухлай оласанми? Кимдир ухлай олмайди ва дори воситаларини истеъмол қилишга мажбур бўлади. Агар уларни доимо қабул қилсангиз, бу шунчаки чарчоқ эмас. Кимдир нажотни оқшомлардаги базмлардан, кимдир ўйин приставкасидан излайди — сизни реалликдан узоқлаштирадиган дофаминнинг турлари жуда кўп. Кўплаб футболчилар ёлғизликдан қочади, чунки ёлғизлик билан тўқнашиш бу ўз-ўзинг билан тўқнашиш демакдир”, – дейди аллақачон футболчилик фаолиятини якунлаган 35 ёшли Какута.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe