Оскар Хитойга трансфери ҳақида: "Бу шунчаки иш"

Aslanov Jasurbek
3 июн 2026, 15:34
Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Оскар 2017 йилда "Челси"дан "Шанхай Порт"га ўтиши ва футболдаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.

Оскарнинг таъкидлашича, Хитойга йўл олишига асосий сабаб ўша пайтда "Челси"да ўйин амалиётига эга бўлмагани бўлган.

Трансфер вақтида молиявий томон муҳим бўлса-да, футболчи янги маданият билан танишиш имкониятини ҳам юқори баҳолаган.

Оскар ҳозирги кунда Неймар, Криштиану Роналду ва Карим Бензема каби футболчиларнинг Саудия Арабистонига йўл олишини футболдаги катта ўзгариш деб атади.

Футболчи ўз фаолиятига "бу шунчаки иш" деб қараш кераклигини ва футболда фақат ҳиссиётлар билан қарор қабул қилиш етарли эмаслигини таъкидлади.

Оскарнинг фикрича, уни танқид қилганларнинг барчаси агар ўша пайтда худди шундай таклиф олганида, 100 фоиз розилик билдирган бўларди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times