Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади

Оқил Абдубарноев
4 июн 2026, 12:45
Саудия Арабистони футбол федерацияси бўлажак футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида ўз мухлисларига кутилмаган имкониятни таклиф этди.

Қироллик терма жамоасини қўллаб–қувватлаш учун ташриф буюрадиган ишқибозларга турнир учрашувлари учун бепул чипталар тақдим этилади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчихонаси расмий баёнот эълон қилиб, мухлисларни миллий терма жамоани қўллаб–қувватлашга чақирди.

ОАВ маълумотларига кўра, бундай қарор Халқаро футбол федерациясининг айрим учрашувлардаги томошабинлар сони билан боғлиқ хавотирлари туфайли қабул қилинган бўлиши мумкин. Ташкилот турнир ўйинлари тўлиқ аншлаг билан ўтишига алоҳида аҳамият қаратмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бунга ўхшаш тажриба ўтган йили АҚШда бўлиб ўтган клублар ўртасий Жаҳон чемпионатида ҳам қўлланилган эди. Ўшанда айрим учрашувларга бўлган қизиқишни арттириш мақсадида турли чегирмалар ва бепул чипталар тақдим этилганди.

Бўлажак Жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилиши муносабати билан, ташкилотчилар трибуналарнинг тўлиб тошишини таъминлаш мақсадида қўшимча маркетинг чораларини амалга оширишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: SAFF