ЖЧ-2026 финалида танаффус 17 дақиқадан ошмайди. Шакира, Мадонна ва Бибернинг чиқишларига кўпи билан 11 дақиқа кетади

17 июл 2026, 21:44
ФИФА ЖЧ-2026 финал ўйинлари ўртасидаги танаффус тахминан ярим соат давом этиши ҳақидаги маълумотни рад этди.

Marca маълумотларига кўра, ташкилот Испания ва Аргентина федерацияларини танаффус 17 дақиқадан ошмаслиги ҳақида хабардор қилган. 

Шакира, Мадонна ва Жастин Бибернинг чиқишлари жами 11 дақиқа давом этади, қолган вақт эса саҳна ва жиҳозларни ўрнатиш ва демонтаж қилиш, шунингдек майдонни суғориш учун зарур. 

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин 19 июль куни "Метлайф Стэдиум”да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›