Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди
18 дек 18:43
Янгиликлар
Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди
Жорий мавсум "Арсенал" ҳимоя чизиғидаги жароҳатлар сабаб анча қийналди — бу Микель Артетега энг кучли ҳимояни майдонга туширишга имкон бермади.
Шуни инобатга олган ҳолда, испаниялик мураббий орқа чизиқни кучайтириш вариантларини изламоқда. Номзод унинг ватанидан топилди.

"Metro" хабарига кўра, лондонликлар Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Виктор Вальдепеньясни диққат билан кузатмоқда. 19 ёшли ҳимоячи марказда ҳам, ҳимоянинг чап қанотида ҳам ўйнай олади.
Ўтган якшанба куни Вальдепеньяс "Реал" асосий таркибида дебют қилди. Бу ҳолат уни ёзда Вальдебебасдан кетиш фикридан қайтариши мумкин, чунки бу унинг ривожи учун муҳим туртки ҳисобланади. Шунга қарамай, "Арсенал", шунингдек, немис грандлари — "Боруссия" Дортмунд ва "Байер" Леверкузен ҳам унга қизиқиш билдирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
19:06
Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади? 11
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар