Италия термаси собиқ футболчилари миллий жамоа мураббийлар штабига қўшилди

7 авг 2026, 01:17
Италия футбол федерацияси (FIGC) Роберто Манчини бошчилигидаги миллий терма жамоа мураббийлар штаби таркибини расман эълон қилди.

Унга кўра, бош мураббий ёрдамчиси этиб Альберто Боллини тайинланди. Шунингдек, Италия футболи афсоналаридан бири Леонардо Бонуччи, Антонио Гальярди ва собиқ ҳужумчи Массимо Маккароне Манчинининг ассистентлари сифатида фаолият юритади.

Яна бир муҳим янгилик сифатида, 1982 йилги жаҳон чемпиони Габриэле Ориали Италия терма жамоаси менежери лавозимига қайтди. У ушбу вазифада 2014–2023 йиллар давомида ҳам ишлаган эди.

Янги мураббийлар штаби билан Роберто Манчини Италия терма жамоасини келгуси халқаро мусобақаларга тайёрлашни бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIGC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›