"Арсенал" ва "Ньюкасл" Гимараэс трансферини 75 миллион фунтга келишиб олди. Ҳавбекка тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берилди

Aslanov Jasurbek
5 авг 2026, 15:26
Бруно Гимараэс "Арсенал"га ўтишга яқин.

"Арсенал" ярим ҳимоячи Бруно Гимараэснинг трансфери бўйича "Ньюкасл" билан келишувга эришди, дея хабар беради Sky Sports News. Клублар 75 миллион фунт стерлинг миқдоридаги битимни келишиб олишди. Бразилиялик футболчига лондонликлар сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун боришга рухсат берилди. Аввалроқ "қарғалар" капитани "Ньюкасл" билан бирга Испанияда машғулот йиғинида эди. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи АПЛнинг 29 та ўйинида 9 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›