

Шуни инобатга олган ҳолда, испаниялик мураббий орқа чизиқни кучайтириш вариантларини изламоқда. Номзод унинг ватанидан топилди.

"Metro" хабарига кўра, лондонликлар Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Виктор Вальдепеньясни диққат билан кузатмоқда. 19 ёшли ҳимоячи марказда ҳам, ҳимоянинг чап қанотида ҳам ўйнай олади.
Ўтган якшанба куни Вальдепеньяс "Реал" асосий таркибида дебют қилди. Бу ҳолат уни ёзда Вальдебебасдан кетиш фикридан қайтариши мумкин, чунки бу унинг ривожи учун муҳим туртки ҳисобланади. Шунга қарамай, "Арсенал", шунингдек, немис грандлари — "Боруссия" Дортмунд ва "Байер" Леверкузен ҳам унга қизиқиш билдирмоқда.



