Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди

7 авг 2026, 07:35
"Манчестер Сити" собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Родри билан шахсан боғланиб, уни Каталония клубига ўтишга кўндирди.

Бу ҳақда журналист Микель Бласкес хабар беради.

Манба маълумотига кўра, Гвардиола ва испаниялик хавбек ўртасидаги суҳбат шу ҳафтада бўлиб ўтган. Мураббий гўёки ўйинчини Каталония клубининг таклифини қабул қилишга кўндиришга ҳаракат қилган. Шу билан бирга, суҳбат тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

Аввалроқ Родрини сотиб олишга асосий даъвогар сифатида "Реал" эътироф этилаётган эди, аммо 6 август куни испаниялик футболчининг катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттириши ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com