"Барселона" Марокашдаги ўртоқлик учрашувини бекор қилди

7 авг 2026, 00:50
"Барселона" Марокашнинг "Иттиҳод Танжер" клубига қарши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви ўтказилмаслигини расман маълум қилди.

Каталония клуби маълумотига кўра, 15 август куни Танжер шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган баҳс Испаниянинг Сеута шаҳрида юзага келган миграция инқирози сабаб бекор қилинган.

"Ҳозирги ноаниқ вазият ва шаклланган шароитни инобатга олган ҳолда, клуб ушбу учрашувни ўтказишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди", — дейилади "Барселона" расмий баёнотида.

"Mundo Deportivo" нашрининг маълум қилишича, мазкур ўртоқлик учрашувида иштирок этгани учун "Барселона" 4,5 миллион евро даромад олиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Испаниянинг Африка шимолида жойлашган автоном ҳудуди — Сеута шаҳрида оммавий миграция инқирози бошланган эди. Марокаш билан чегарадош бўлган ушбу ҳудудга ўн минглаб ноқонуний муҳожирлар кириб келди. Кейинчалик уларнинг катта қисми ихтиёрий равишда Марокашга қайтган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›