Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси "Атлетико"га ўтмоқда — Романо

6 июл 2026, 16:45
ПСЖ ва Жанубий Корея терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин Мадриднинг "Атлетико" клуби билан музокараларнинг ҳал қилувчи босқичида турибди.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар келишувнинг сўнгги деталларини мувофиқлаштиришмоқда. "Атлетико" трансферни яқин орада якунлаш ниятида.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил қилади.

Ли Кан Ин парижликлар сафида 2023 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи 39 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Бундан ташқари, ўйинчи Жанубий Корея терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати — 2026 да иштирок этди, бироқ жамоа кутилмаганда гуруҳ босқичидан ўта олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›