Хон Мён Бо Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди

29 июн 2026, 09:15
Хон Мён Бо жаҳон чемпионатидаги иштирок якунларига кўра Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Жанубий Корея жамоаси "А" гуруҳида 3 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни эгаллади ва жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқа олмади.

"Бугун мен миллий терма жамоа бош мураббийлигидан кетяпман, — деди Хон Мён Бо. — Корея футболини севадиган ва миллий терма жамоани қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимиздан узур сўрамоқчиман. Биз мухлисларимиз кутган натижаларга эриша олмадик ва бунинг учун бутун масъулият менинг бўйнимда".

Хон Мён Бо 57 ёшда, у терма жамоани 2024 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Мутахассиснинг шартномаси 2027 йилги Осиё Кубоги якунига қадар амал қилиши белгиланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://en.yna.co.kr/