

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бугунги учрашув биз учун оғир кечишини билгандик. Жамоани 90 дақиқа курашга тайёрлагандик. Битта қулай имкониятимиз бўлди ва шундан фойдалананиб гол урдик. Бу ғалаба биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Рақибимиз "Арал"ни Суперлигага чиққани билан табриклайман ва кейинги мавсум уларга омад тилаб қоламан.
- Бугун жамоангиз кескин футбол намойиш этди. Бу рақиб ўйин услубидан келиб чиқиб белгиландими?
- Ўйин аҳамияти юқори эди деб бежиз айтмадим. Бу биз учун муҳим беллашув эди. Агар ушбу баҳсни ютмаганимизда бизга жуда оғир келарди. Кўрсатилган матонат учун йигитларга раҳмат айтиб қоламан.
- Аввалги баҳсда Юрий Клочковнинг зарбалари унчалик ўхшамаганди. Лекин барибир ишонч билдириб асосий таркибда туширдингиз.
- Бугунги ғалабада барча футболчиларимизнинг ўрни бор, шу жумладан Клочковнинг ҳам. У жароҳатдан кейин анча пайт даволанди ва футболни жуда соғиниб қолганди. Биз унга имкон бердик, чунки футболчимизга ишонамиз. У эса майдонга тушиб гол уриб ғалаба келтирди.
- Тақвим бўйича "Шўртан" кейинги турни меҳмонда "Республика ФА" жамоасига қарши ўтказиши керак. Лекин бизга маълум бўлишича, ўйин Ғузорда ўтказилар экан.
- Бизга фарқи йўқ: хоҳ уйда, хоҳ сафарда ўйнайверамиз. Раҳбарият нима қарор қабул қилса шунга амал қиламиз.



