Ихтиёр Каримов: “Ўз имкониятларимиздан фойдаланмадик”

Aslanov Jasurbek
17 окт 2026, 20:13
Пролиганинг 23-туридан ўрин олган “Ғазалкент” — “Шўртан” (2:1) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Ихтиёр Каримов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

— Ихтиёр ака, учрашув ҳақидаги фикрларингиз... 

— Учрашув яхши ўтди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдаланмадик. “Ғазалкент” жамоаси ўз имкониятларидан фойдаланиб, ғалабага эришди, биз уларни табриклаймиз.

— Юрий Клачков бошида яхши ўйнаётганди, ҳозир нима учун олдингидек кўринмаяпти? 

— Яқинда ўзи жароҳатдан қутулиб чиқди ва ўтган ўйинда ҳам 45 минут вақт бердик, бу ўйинда ҳам 45 минут бердик, аста-секин яна асосий таркибга тушади деган умиддамиз.

— Иккинчи таймда ҳам жамоада бир қанча имкониятлар бўлди, улардан фойдаланишда нима бўлди, айнан нимада камчиликлар бўлди деб ўйлайсиз?

 — Айнан ўша имкониятлардан фойдаланиш, охирида аниқ пас беришда хато қилдик ва шунинг эвазига ютқаздик деб ўйлайман.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›