RFEF "Барселона"ни 602 евро жаримага тортди

Administrator
27 окт 2026, 21:22
Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олишга уриниш билан боғлиқ вазият юзасидан олиб борилган суриштирувлар якунига кўра "Барселона"ни жаримага тортди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати вақтида аргентиналик футболчи "Атлетико"ни тарк этиш истагида эканлигини маълум қилган эди — Каталония клуби уни сотиб олишга уринди, бироқ трансфер амалга ошмади. Мадридликлар ўз рақибларини этика қоидаларини бузишда айблаб, федерацияга шикоят қилган.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, RFEF мусобақа регламентининг "кўрсатмалар, йўриқномалар, келишувлар ёки меъёрий мажбуриятларни бажармаслик" ҳақидаги 133-моддасига асосан "Барселона"га 602 евро миқдорида жарима солди.

Қайд этилишича, мазкур вазиятда ФИФА ваколатга эга бўлмагани сабабли ўз суриштирувини бошлай олмаган.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›