Испанияда футбол мавсуми Канар оролларида давом эттирилиши мумкин

Alisher
9 апр 2020
Тенерифе меҳмонхоналар уюшмаси Испания футбол федерацияси ва Ла Лигага қизиқарли таклиф билан чиқди.

Ассоциация президенти Хорхе Маричалнинг сўзларига кўра, Тенерефи ва Канар ороллари архипелагига кирувчи бошқа ороллар чемпионатнинг биринчи ва иккинчи дивизионларини қабул қилишга тайёр.

Коронавирус пандемияси пайтида улар сезиларли тарзда изоляция қилинган ва у ерда эпидемиологик ҳолат сақланиб қолмоқда.

Бундан ташқари, Маричал Канар ороллари туристлар учун машҳур жой эканлигини ва Испаниянинг биринчи ва иккинчи дивизионидаги барча, 42та жамоани сиғдира оладиган инфраструктурага эга эканлини айтди.


AlisherМуаллиф
Манба: dailyrecord.co.uk