"Тенерифе" ҳужумчисининг ўйин вақтида юраги тўхтаб қолди

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2026, 00:36
Marca нашри хабарига кўра, "Тенерифе" клубининг 30 ёшли ҳужумчиси Хесус де Мигель Испания Сегундасининг 12-тури доирасида "Андорра"га қарши кечган баҳс вақтида юрак уриши тўхтаб қолиши ҳолатини бошдан кечирди.

Учрашув 2:2 ҳисоби қайд этилаётган вақтда тўхтатилган.

90+7-дақиқада меҳмонлар дарвозабони майдон марказида узоқдан узатилган тўпни эгаллаб, бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳужумчини йиқитиб юборди. Голкипер тўғридан-тўғри қизил карточка олди, форвард эса майдонда ётиб қолди. Бир неча сониядан сўнг бошқа ўйинчилар унинг ҳушини йўқотганини пайқашди. Де Мигель зудлик билан касалхонага ётқизилди ва унинг ҳаёти сақлаб қолинди. Шифокорлар футболчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатишди. Ҳозирда ўйинчи реанимация бўлимида ҳушсиз ҳолатда ётган бўлса-да, бироқ мустақил нафас олмоқда.

ВИДЕО ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДА

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›