Тебас: "Реал" Ла Лига қилаётган барча ишларга қарши чиқмоқда ва барча клубларга зарар етказмоқда"

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2026, 00:55
Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас яна бир бор Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти манзилига танқидий фикрлар билдириб, "Қироллик клуби"ни лига ташаббусларини саботаж қилишда ва чемпионатнинг қолган жамоаларига молиявий зарар етказишда айблади.

"Мадриднинг "Реал" жамоаси Ла Лига қилаётган мутлақо барча ишларга кескин қарши чиқмоқда. Улар ўз ҳаракатлари билан телевизион ҳуқуқларни сотиш масаласида бизга жуда катта, улкан зарар етказишяпти. Шуни тушуниш керакки, бу зарар нафақат ташкилот сифатида Ла Лиганинг ўзига, балки Испаниядаги барча бошқа клубларга ҳам бевосита зарба беради", — деди Тебас World in Progress халқаро форумидаги чиқиши вақтида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: World in Progress

Сўнгги янгиликлар

Барча ›