

Осиё Элит Чемпионлар лигаси, 4-тур
Маскат, "Султон Қобус" спорт мажмуаси.
"Трактор" — "Нефтчи" 0:0
"Трактор":81. Парса Жафари, 3. Шожае Халилзаде, 5. Одилжон Ҳамробеков, 7. Тибор Халилович, 11. Даниал Исмоилифар, 18. Содиқ Муҳаррами, 22. Муҳаммад Надери, 33. Фаршад Фаражи, 58. Муҳаммад Данешгар, 70. Шаҳрияр Муғанлу, 99. Амирҳусайн Ҳусейнзаде.
Захира: 2. Меҳди Шири, 6. Сайид Меҳди Ҳусайни, 10. Ҳади Ҳабибинежад, 17. Масъуд Заерказемайн, 19. Томислав Штркаль, 20. Маҳди Ҳошемнежад, 23. Ясин Заре, 27. Амирали Хоррами, 88. Саид Каримазар.
"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 3. Мишель Аугусто, 4. Боян Цигер, 6. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, 11. Асилбек Жумаев, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 22. Алишер Одилов, 31. Медейрос Сассе Ян, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Франциско Юрани, 88. Маркус Форсс.
Захира: 2. Пўлатов Иззатилло, 7. Аброрбек Исмоилов, 8. Владимир Йовович, 9. Хуршид Ғиёсов, 10. Жамшид Искандеров, 18. Стипе Перица, 19. Азизбек Эримбетов, 27. Нурбек Сарсенбаев, 30. Рустамбек Фомин, 45. Акбар Тўраев, 71. Тошмирзаев Билолхон.
45+5. Дастлабки бўлим якунланди.
45+3. “Нефтчи” жарима майдончаси ичида палапартишликдан сўнг Одилжон Ҳамробеков дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.
45+2. Фарғоналиклар яхши қарши ҳужумга ўтиб кетишди, аммо Форсс ўзига узатиб берилган тўпга ета олмади.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
42. Яна бир зарба бўлди Ян Сасседан, бироқ буниси ўта ноаниқ бўлди.
31. “Нефтчи”дан яна бир ҳужум, Сассенинг зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

29. Алишер Одиловнинг зарбаси аниқ бўлмади.
26. Темп бироз пасайди, ўтган дақиқаларда айтарли хавфли вазият кўрмадик.
17. Юранининг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
15. Секин аста расмий мезбонлар ҳам ҳужумлар ташкил этишга уринмоқда.
6. Сассенинг зарбаси ноаниқ бўлди.
5. Фарғоналиклардан яхши ҳужум, Форсс қулай вазиятдан зарба берди, бироқ гол ура олмади.
2. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ курашлар бошланиб кетди.
1. Ўйин бошланди.



Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Элит ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Трактор" — "Нефтчи" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз.



