XXI асрда Ла Лиганинг дастлабки тўққизта ўйинида фақат бир футболчи Рафиньядан кўпроқ гол урган

26 окт 2026, 10:45
"Барселона" ҳужумчиси Рафинья Испания чемпионати 2026/2027 йилги мавсумининг дастлабки тўққизта ўйинида 13 та гол уриб, Ла Лига тарихидан жой олди.

Бу ҳақда Opta Sport статистик портали Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, бразилиялик футболчининг ушбу кўрсаткичи — XXI асрдаги иккинчи натижадир. Мавсумнинг ушбу оралиғида худди шунча голни 2012/2013 йилги мавсумда унинг собиқ жамоадоши, аргентиналик Лионель Месси ҳам киритган эди. XXI асрда Ла Лига мавсумининг дастлабки тўққизта ўйинида энг кўп гол урган футболчи "Реал" собиқ форварди Криштиану Роналду ҳисобланади — мамлакат чемпионатининг 2014/2015 йилги мавсумида 17 та гол.

"Барселона" ҳужумчиси Рафинья мавсумдаги ўзининг 13-голини Ла Лига 10-туридан ўрин олган "Реал"га қарши ўйинда (1:2) киритилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta