Исломбек Исмоилов: "Суперлигадаги барқарорсизлик Элит ОЧЛга умуман таъсир ўтказмайди. Янги футболчиларда ҳеч қандай жароҳат йўқ.

Абдулвосит Бектемиров
13 сен 2026, 21:10
Элит ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Нетфчи" - "Эйр Форс" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Исломбек Исмоилов ва футболчи Анвар Ғофуров иштирок этди.

"Барча мухлисларимизни узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна ОЧЛ қайтгани билан табриклайман. Бу узун йўлда кўплаб инсонлар меҳнат қилди. Жамоа ҳар томонлама ўйинга тайёр. Эртага барчани чиройли ғалаба билан хурсанд қиламиз деган умиддаман", - дея гап бошлади Исломбек Исмоилов.

"Элит ОЧЛни бошлаш арафасидамиз. Элит ОЧЛда ўйнашга роса ҳаракат қилган эдик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик", - дея фикр билдирди Анвар Ғофуров.

- "Нефтчи" ОЧЛни "Эйр Форс"га қарши баҳс билан бошлаши қанчалик яхши? Кейинги рақиблар "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод". "Эйр Форс"га қарши мусобақани бошлаш омаддек...

- Бу мусобақада омадли рақибнинг ўзи йўқ. ОЧЛга ўз мамлакатининг энг яхши жамоалари чиқади. "Эйр Форс" олти карра Ироқ чемпиони. Тўғри, улар мавсумни яхши бошлай олмайди. Лекин бизнинг вазифамиз рақибнинг муаммосини муҳокама қилиш эмас. Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар. Олдимизга қўйган вазифани бажаришимиз керак. Вазифамиз эса тезлик ва юқори прессингли вертикал футбол намойиш этиш. Осиё даражасида рақобат қилиш учун айнан шундай ўйин услуби керак бўлади. Рақиб ким бўлишидқатъиъий назар уларга бир хил назар билан қараймиз.

- "Нефтчи" ОЧЛга бироз хавотирли формада етиб келди. Бир ой аввал ҳам "Нефтчи" ўта ишончли ўйин намойиш этаётган эди ва анча барқарор эди. Жамоа "Бухоро" ва "Насаф"га қарши ўйинларда жами 10та гол ўтказиб юборди. Марказий ҳимоя сизни хавотирга солмаяптими?

- Жамоада кузатилаётган ҳолат ҳақида гапирсам, ҳар бир клубда бундай ҳолат учрайди. Ҳеч қайси бир жамоа мавсумни тўлиқ барқарор ўтказа олмайди. Бунга бир нечта сабаблар бор. Ҳозирги кунда кўплаб асосий футболчиларимиз жароҳатланган. Бу эса ўйин жараёнига таъсир қилади. Ҳар бир футболчига ишонч билдирамиз. Ҳар бир мусобақанинг алоҳида руҳияти бор. Суперлига бошқа даражада, Элит ОЧЛ бошқа даражада. Ўйлайманки, футболчилар ушбу мусобақага ҳам катта хоҳиш билан тайёргарлик кўришди. Кўплаб футболчиларимиз эртанги баҳс ОЧЛдаги дебют бўлади.

Суперлигадаги сўнгги вақтлардаги барқарорсизлик Элит ОЧЛга умуман таъсир ўтказмайди. Мавсумнинг энг муҳим палласини худди мавсумни бошлаганимиздек ўтказмоқчимиз.

- Рақиб жамоасининг хавфли жиҳатлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Рақибимизнинг сўнгги 5-6та ўйинини кўриб чиқдик. Уларнинг камчилик ва ютуқларини биламиз. Режаларимиз бор. Тайёргарлигимизнинг самарасини эртага майдонда кўрасизлар.

Анвар Ғофуровга савол

- ОЧЛда дебют қиляпсиз. Босим йўқми?

- Ёшликдан ОЧЛдаги жамоаларимизнинг иштирокларини кўриб, ҳавас қилардим. Яратганга шукр, мана шу кунлар келди. Кайфиятимиз яхши. Ҳеч қандай босим йўқ.

- Янги футболчиларнинг жамоага мослашуви қандай кечяпти?

- Уларга таркибга эндигина қўшилишди. Таркиб қандай бўлишини ҳозир айта олмайман. Уларни тезроқ жамоага мослаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Яхши савияли футболчилар. Улардан бўлган умидларимиз катта. Трансфер бозорида жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширдик. Умид қиламанки, буларнинг барчаси жамоа фойдасига бўлади.

анвар ғофуров элит очл.jpg

- Эртанги ўйиндан олдинги йўқотишлар режаларингизга қанчалик таъсир қилди?

- Ҳар бир футболчи биз учун муҳим. Таркибимизда уларнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар кўп. Эртага йўқотишларнинг ўрни билинмайди.

- "Эйр Форс" устози эса таркибимизда йўқотишлар кўп деди. Уларнинг ушбу камчиликларидан "Нефтчи" қанчалик фойдалана олади?

- Бошида айтганимдек, рақибнинг муаммолари бизга умуман қизиқ эмас. Биз фақат ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида ўйлаяпмиз. Битта ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин. Рақибга ўйинга қандай етиб келгани эмас, ўзимиз қандай ўйин намойиш этишимиз ҳақида ўйлаймиз.

- Ботирали Эргашев сўнгги ўйинларда хатоларга йўл қўйди. Дарвозабон позицияси бўйича келажакдаги режалар қандай?

- Ҳозир бор эътиборимиз эртанги ўйин ҳақида. Ботиралини ҳар доим қўллаб-қувватлаймиз. Биргина хатодан сўнг уни ерга урмаймиз. У жамоага жуда кўп ёрдам берган. Эргашев учун эртанги ўйин яна қайта оёққа туриш учун имконият бўлади.

- Янги футболчиларнинг барчаси фақатгина Элит ОЧЛ учун харид қилинди. Шунингдек, уларнинг барчаси узоқ вақт давомида жароҳатланган эди. Янги футболчиларни дарров ОЧЛнинг муҳим баҳсига ташлаш қанчалик катта таваккал? Улар узоқ муддатдан бери майдон ташқарисида эди.

- Айнан қайси футболчи бўйича?

- Сассе ва Аугусто бўйича.

- Сасседа жароҳат йўқ. У мавсумни яхши ўтказди.

- У сўнгги маротаба май ойида Тунис чемпионати доирасида майдонга тушган эди...

- У 29 ёшлик футболчи ва катта тажрибага эга. Футболда катта тажрибали футболчилар йиллар давомида жароҳат олади, аммо майдонга қайтганидан сўнг яна ёрқин ўйин намойиш этишда давом этади. Сассе ўйин услубимизга мос келгани учун уни жамоага таклиф этдик. Машғулотларда ўзини имкон қадар яхши намойиш этишга интилмоқда.

Аугусто эса жароҳат сабаб мавсумни тўлиқ ўтказа олмади. Лекин ҳозирги вақт давомида унда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Ёш футболчи тез тиклана олади.

Маркус Форсс эса энди эълон қилинади. У сўнгги уч ўйинда тўлиқ ўйнаган. Ҳеч қандай жароҳати йўқ. Жамоага жалб қилган барча футболчиларимиз жароҳатсиз.

- Янги футболчилар билан мавсум сўнгига қадар шартнома имзоландими?

- Улар билан узоқ муддатли шартнома имзоладик. Ярим йиллик шартномалар эмас.

Анвар Ғофуровга савол

- Ой сўнгида МТЖ йиғини бўлиб ўтади. Каннаваро бу сафар сизни чақирдими? Таркиб анча янгиланиши кутилмоқда.

- Тўғриси, жароҳатдан энди тикландим. Ким чақирилганини билмадим. Чақирилсам, жамоага максимал фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

- Демак, ушбу йиғинга чақирилмасангиз жароҳат туфайли бўладими?

- Мураббий кимни муносиб кўрса, чақиради. Мураббийнинг қарорини тўғри тушунаман.

элит очл нефтчи.jpgнефтчи элит очл.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›