

“Tasnim” ахборот агентлигининг хабар беришича, Табриз клуби ҳалигача Ўмонга тўғридан-тўғри парвоз қилиш учун рухсатнома ололмаган.
"Трактор" раҳбарияти муаммони ҳал қилиш мақсадида Эроннинг Уммондаги элчихонаси орқали ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига расмий мурожаат юборган. Бироқ ҳозирча мазкур хатга жавоб келмаган.
Агар Ўмон томони тўғридан-тўғри парвозга рухсат берса, "Трактор" 1 ноябрь, якшанба куни Табриздан Ўмонга йўл олади.
Акс ҳолда, жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби 31 октябрь, шанба куни Табриздан Туркиянинг Истанбул шаҳрига учади ва у ердан Ўмонга йўл олади.
Шунингдек, "Трактор" клуби Осиё футбол конфедерациясига расмий хат йўллаб, парвоз рухсатномаси билан боғлиқ муаммолар ва Ўмон томони билан олиб борилаётган ёзишмалар ҳақида маълумот берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон клуби парвозга рухсат берилмаса, "Нефтчи"га қарши учрашувда иштирок этмаслиги мумкинлиги ҳақида ОФКни огоҳлантирганди.
"Трактор" аввал ҳам Қатарнинг "Аш-Шамал" клубига қарши учрашув учун Уммонга сафар қилишда қийинчиликларга дуч келган ва Ироқ ҳамда Туркия орқали манзилга етиб боришга мажбур бўлган.
Маълумот учун, "Трактор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 4-тур учрашуви 2 ноябрь куни Уммонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.



