"Трактор" Ўмонга тўғридан-тўғри учиш учун рухсат ололмади. Жамоа "Нефтчи"га қарши ўйин учун Туркия орқали сафар қилади

31 окт 2026, 20:50
Эроннинг "Трактор" клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 4-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши учрашувда иштирок этиш учун Уммонга Туркия орқали йўл олади.

Farhikhtegan нашри хабар беришича, Табриз клуби Ўмонга тўғридан-тўғри парвоз қилиш учун рухсатнома ололмаган.

"Трактор" раҳбарияти мазкур муаммони ҳал қилиш мақсадида Эрон футбол федерацияси, Осиё футбол конфедерацияси ва Эроннинг Ўмондаги элчихонаси билан музокаралар ўтказиб, тегишли расмий мурожаатларни йўллаган. Бироқ барча саъй-ҳаракатларга қарамай, тўғридан-тўғри парвоз учун рухсат берилмаган.

Шу сабабли "Трактор" делегацияси 31 октябрь, шанба куни ATA Airlines авиакомпанияси самолётида Табриздан Истанбулга йўл олиши белгиланган.

Жамоа шу куннинг иккинчи ярмида Истанбулдан Ўмонга учади ва 1 ноябрга ўтар кечаси Маскатдаги меҳмонхонасига етиб бориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Трактор" клуби раҳбарияти Ўмонга парвоз қилиш учун рухсат берилмаса, "Нефтчи"га қарши учрашувда иштирок этмаслиги мумкинлиги ҳақида ОФКни огоҳлантирган эди.

Маълумот учун, "Трактор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 4-тур учрашуви 2 ноябрь куни Уммон пойтахти Маскатдаги "Султон Қобус" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›