

"Бавария" — "Боруссия Дортмунд" 1:1
Голлар: 38 - Конрад Лаймер, 60 - Серу Гирасси
“Бавария”: 40. Йонас Урбиг, 2. Деотшанкюль Упамекано, 27. Конрад Лаймер, 19. Альфонсо Дэвис, 3. Ким Мин Жэ, 17. Майкл Олисе, 45. Александар Павлович, 34. Исмаэль Сайбари (11. Натаниэль Браун, 29’), 6. Йожуа Киммих, 7. Серж Гнабри (44. Йосип Станишич, 31’), 9. Харри Кейн.
Захира: 26. Свен Ульрайх, 4. Жонатан Та, 21. Хироки Ито, 23. Саша Боэ, 8. Том Бишоф, 42. Леннарт Карл, 46. Тим Биндер.
“Боруссия Дортмунд”: 1. Грегор Кобель, 3. Вальдемар Антон, 4. Нико Шлоттербек, 22. Жоан Гаду, 25. Йоей Верман, 8. Феликс Нмеча, 24. Даниэль Свенссон, 7. Жоб Беллингем, 17. Карни Чуквуэмека, 9. Серу Гирасси, 14. Максимилиан Байер.
Захира: 33. Александер Никлас Майер-Шаде, 5. Рами Бенсебаини, 26. Юлиан Рюэрсон, 39. Филиппо Мане, 19. Константинос Карецас, 20. Марсель Забитцер, 40. Самуэле Инасио, 18. Итан Нванери, 21. Фабиу Силва.
61. Энди барчасини бошидан бошлаймиз!
60. ГОЛ! Гирасси ҳисобни тенглаштирди! Чуквуэмеканинг узатмасидан сўнг Серу дарвозани ишғол қилди!
59. Дортмундликлар босимни оширишмоқда энди.
56. Харри Кейн пенальтидан зарба йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегди…
55. Пенальти, “Боруссия” дарвозаси томон! Кейннинг зарбасидан сўнг тўп Нмечанинг қўлига тегди.
54. Яна мюнхенликлар олдинга ўтишди, Лаймернинг узатмасини дортмундлик ҳимоячи қайтариб юборди.
50. Олиседан яна бир зарба, аммо буниси ҳам ноаниқ.
48. Олисенинг зарбаси аниқ бўлмади.
47. Лаймернинг ерлатиб берган зарбасини Кобель қайтарди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+6. Дастлабки бўлим якунланди.
45+5. Байернинг зарбасига ҳимоячилар блок қўя олишди…
45+2. Чуквуэмеканинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бўлмади.
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
41. Беллингемнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
41. Кейннинг зарбаси рекошет сабаб, майдонни тарк этди.
39. Энди ўйин янада қизиши аниқ!

38. ГОЛ! Лаймер ҳисобни очди! Конрад бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, дарвозабон қайтарди, иккинчи зарба эса голга айланди.
36. Жоб тепаётганда Чуквуэмека рақиб посбонига ҳалақит қлиган экан.
35. Гол бўлган ҳолат ВАРда кўрилмоқда! Қизиқ…
34. ГОЛ! Беллингем ҳисобни очди! “Бавария” ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида хатога йўл қўйди, натижада Жоб гол урди!
31. Гнабри ўрнига майдонга Станишич тушди. Уч дақиқада иккита мажбурия ўзгариш бўлди “Бавария”да.
30. Ие, яна жароҳатми? Бу сафар Серж Гнабри майдонга ўтириб олди. Даҳшат!

29. Исмаэль жароҳат олгани маълум бўлди, унинг ўрнига Натаниэль Браун майдонга тушди.
26. Сайбари жароҳат олган бўлиши мумкин, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
24. Сайбари дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, бироқ гол уролмади…
22. Беллингемнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди…
21. Учрашувда темп ўта юқори эмас, навбати билан ҳужумлар кўряпмиз, аммо хавфли бўлмаяпти.
15. Дортмундликлардан кетма кет икки бор зарба бўлди, бироқ мюнхенлик ҳимоячилар тўпга блок қўя олишди.
10. Олисенинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтмоқда…
6. Илк дақиқалардан мюнхенликлар ҳужумга интилмоқда.
1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Германия Бундеслигаси 8-туридан ўрин олган "Бавария" — "Боруссия Дортмунд" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



