Мирко Йеличич: "Агар кимдир ютиши керак бўлса, бизда кўпроқ вазият бўлганди. Дуранг - адолатли натижа"

18 июл 2026, 00:27
Суперлиганинг 12-тури доирасида "Пахтакор" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида иштирок этди.

- Икки ойлик танаффусдан кейин футболга қайтиш ёқимли. Албатта "Пахтакор"га қарши оғир ўйин бўлишини билардик. Иккала жамоа ҳам жуда қийин бўлган об-ҳавода футбол ўйнашди ва яхшигина курашишди, бор кучларини беришди. Бизда бир қанча яхши, сифатли вазиятлар бўлди. Узоқ муддатли танаффусдан кейинги илк ўйинимиздан мамнунман. Жамоани ривожлантириш йўлларини излаймиз.

- "Локомотив" матбуот хизмати ушбу ўйинда жамоанинг икки очко йўқотганини ёзди. Сизнингча жамоа икки очко йўқотдими?
- "Пахтакор"да ҳам бир қанча яхши вазиятлар бўлди. Агарда иккала жамоадан бири ютиши керак бўлса, ўйин охирларида бизда кўпроқ вазият юзага келди, бироқ булардан фойдалана олмадик. Агарда бутун бир ўйинни инобатга олсак, дуранг иккала жамоа учун ҳам адолатли натижа бўлди.

- Мухриддин Зоиров, Исломбек Баратов ва Лазизбек Мирзаев жамоани тарк этишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Исталган футболчидан кетказиш осон эмас. Уларнинг барчаси иккинчи даврада кўпроқ ўйнашлари керак. Исталган футболчи ярим мавсум захирада ўтирса, ўзи учун жамоа излайди. "Локомотив"да ҳам, исталган жамоада ҳам бундай ҳолатлар бўлади. Чунки жамоадаги барча футболчиларга имконият бериш жуда қийин. Ҳозирги футболда ўйнаш қийин, агарда улар жамоада қолганида янада кўпроқ захирада ўтириб қолишлари мумкин эди. Футболчилар эса ўзлари учун жамоа излашлари ва футбол ўйнашлари керак.

1000137849.jpeg

- Фаолиятини якунлаши айтилган Анзур Исмоилов мавсум якунига қадар жамоада қолди.
- Бунинг барчаси Анзурга боғлиқ эмасди. У ёқимли инсон, жуда тажрибали. Унинг таркибда борлиги жамоа учун ҳам фойдали. Энди у ҳаётида бошқа саҳифани очмоқда ва бошқа ишлар билан шуғулланмоқда. У билан ўзаро келишувимиз бор: қўлидан келганча, имконияти етганча бизга ёрдам бериши керак. Бироқ унинг бошқа ишлар билан шуғулланишини ҳам биз тўғри тушунамиз.

- Абдуллоҳ Йўлдошев аввалги ўйинларда ўнг қанот ҳимоясида ўйнаётганди. Бугун эса марказий ҳимояда кўриниш берди. Бу давомий бўладими ёки у ҳали ўнг қанотга қайтадими?
- У бир қанча позицияларда ўйнай олади. Уни ҳатто таянч ҳимоясида ҳам ўйнатганмиз. Марказий ва ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади. У ҳақиқий атлет - тезлиги бор, эластик инсон. Бирор футболчи доимо ўзи учун энг қулай позицияни танлаб олади. Абдуллоҳда эса ундай эмас. Шунингдек, Олександр Кучеренко белидан ноқулайлик ҳис қилди. Бундай ҳолатда унинг ўрнини ёпа оладиган футболчи борлиги бизни қувонтирди. Анзур Исмоилов биз билан кўп ҳам ишламади. Шу сабабли уни марказий ҳимояга қўя олмасдим.

- Жасур Яхшибоевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Унинг жамоага қўшилганига кўп ҳам бўлмади. Узоқ вақт футбол ўйнамади. Бизнинг футболга ва жисмоний ҳолатини яхшилаб олишига бироз вақт керак. Барча мухлислар унинг қандай сифатга эга эканлигини билади. Ҳужумда бирга-бир ҳолатларда рақибни алдаб ўта олади. Лекин футбол фақатгина бундан иборат эмас. Иккинчи даврада у жамоамизга катта ёрдам бера олишига ишонаман. Қандай даражада ёрдам бериши эса унинг ўзига боғлиқ.

- Жароҳат олган Суҳроб Нуруллоевнинг ҳолати қандай?
- Яхши. Бугун у иссиқ ҳавода кўп меҳнат қилди. Унинг мушакларида жароҳат бор. У келгуси ўйинга тайёр бўлади, деб ўйлайман.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›