

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" 27 ёшли футболчининг трансферидан расман воз кечгани хабар қилинган эди. Бунга тиббий кўрик натижалари манкунианликларни қониқтирмагани сабаб бўлган.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Юнайтед" бу трансферни ёзда яна қайта кўриб чиқиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Битим бир ҳафта аввал тўлиқ бекор қилинган.
Шундан сўнг "Аталанта" Эдерсон билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди ва футболчи билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
Эдерсон 2022 йилдан бери Бергамо клуби сафида тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсумда ҳам жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири бўлиб, ўзининг барқарор ўйини билан Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборини қозонган эди.


