

"Тўғриси анча вақтдан бери "Пахтакор" стадионида бўлмагандим. Футболчилик пайтимиздаги кийиниш хоналаридаги муҳит эсимга тушиб кетди. Ажойиб дамлар бўлган. Бугун ҳам шу такрорланди. Биз мураббийликни бошлаганмиз. Ёшлар кўпроқ кучли рақиблар билан ўйнашлари керак. Стадионда ҳақиқий байрамона кайфият кезиб юрди. Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш катта масъулият дегани. Хоҳ ўртоқлик, хоҳ расмий ўйин бўлсин доим фахр туйғуси қамраб олади. Ўз-ўзидан олдинга қараб интиласиз", - дейди Ислом Иномов.



