

Sky News маълумотларига кўра, жаҳон футболи раҳбари сифатида ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида амалга оширган ишларини мақтовчи матн ФИФА ходимлари томонидан ҳатто жаҳон чемпионатидан олдин – май ва июнь ойларида тарқатилган. Шунингдек, ФИФА 2027 йилда ташкилот раҳбари сайлови олдидан расмий қўллаб-қувватлаш сифатида Халқаро футбол федерациясига қайта жўнатилиши керак бўлган ҳар бир хатга тегишли футбол ассоциацияси президентининг исми ва имзосини аллақачон қўйиб қўйгани айтилмоқда. Шу билан бирга, барча футбол ассоциациялари ҳам тайёр хатларни олмаган. Уларда Инфантинонинг фаолияти инфратузилманинг ривожланишига ва аёллар футболи даражасининг ошишига қандай ҳисса қўшгани қайд этилган. Таъкидланишича, ФИФА регламентида амалдаги президентнинг сайловолди кампанияси учун ички ресурслардан фойдаланишни тақиқловчи аниқ банд мавжуд эмас.



