

Суперлига
16-тур
“Пахтакор” – “Бухоро” 2:0
Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 20:00
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин
Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов
VAR: Жасур Мухторов
AVAR: Тимур Гайнуллин
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Голлар: 1:0 – 17, Дилшод Саитов; 2:0 – 28, Стефан Чинеду.
“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Дилшод Саитов, 10.Акмал Мозговой, 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Башар Ресан, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Шерзод Насруллаев, 90.Стефан Чинеду.
Захира: 12.Владимир Назаров, 9.Иброҳим Ибрагимов, 11.Ҳожимат Эркинов, 14.Рустам Турдимуродов, 20.Дилшод Абдуллаев, 29.Айман Ҳуссайн, 44.Диёр Эрманов, 50.Фламарион, 77.Ойбек Бозоров.
"Бухоро": 12.Умиджон Ҳамроев, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 11.Тимур Мамасидиқов, 17.Жавоҳир Рўзиев, 25.Шерзод Эсанов, 27.Муҳаммад Юлдашев, 30.Боян Младович, 42.Кирилл Тодоров, 78.Владимир Родич.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 5.Сардор Қулматов, 8.Анваржон Жўраев, 9.Ника Качарава, 14.Исломбек Баратов, 22.Асадбек Жўрабоев, 77.Асилбек Қайюмов, 88.Доминик Бегич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
⚽ 28’ – ГОЛ! "Пахтакор" фарқни оширди! Дилшод Саитовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини қайтаришда "Бухоро" дарвозабони Умиджон Ҳамроев қўпол хатога йўл қўйди. Дарвозабондан қайтган тўпни Стефан Чинеду қийинчиликсиз бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди – 2:0.
24’ – "Бухоро"дан хавфли вазият! Муҳаммад Юлдашев чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ошириб берди. Владимир Родич бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
⚽ 17’ – ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни очди! Чап қанотдан жарима майдончасига оширилган тўпни Боян Младович бош билан қайтариб юборди. Жарима майдончасининг ўнг томонида турган Дилшод Саитов қайтган тўпга тўхтатмасдан зарба йўллаб, уни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ жойлади – 1:0.
15’ – Акмал Мозговой олис масофадан кучли бўлмаган зарба йўллади. "Бухоро" дарвозабони Умиджон Ҳамроев тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
11’ – "Пахтакор"дан хавфли вазият! Шерзод Насруллаев чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ошириб берди, аммо Достонбек Ҳамдамов зарба беришда тўпга оёғини аниқ қўя олмади.
8’ – "Бухоро"нинг ҳужуми пайтида жамоа аъзоси Тимур Мамасидиқовни олдинга бошлаб берди, аммо футболчи тўпга ета олмади. "Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов ўз вақтида олдинга чиқиб, тўпни эгаллаб олди.
3’ – "Пахтакор" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Башар Ресаннинг жарима майдончаси ичига оширган тўпига Заид Таҳсин ташланди, аммо унинг оёғи тўпга етмай қолди. Хавфли вазиятда тўп ҳеч кимга тегмасдан дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
⏱️ 1’ – Учрашувга стар берилди. Ўйинни "Пахтакор" футболчилари майдон марказидан бошлаб беришди.
🏟️ Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" жамоаси тўқ бинафшаранг, "Бухоро" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.



