Улуғбек Бакаев: "Ўйин 0:0 ҳисобида якун топса керак деб ўйладим"

Aslanov Jasurbek
6 авг 2026, 22:51
Суперлига 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Андижон" (1:0) учрашувидан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйлайманки, бугун иккита тенг кучли жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Ҳар икки жамоа тўпни назорат қилишга ҳаракат қилиб, вазиятлар яратишга уринди. Биринчи таймда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам деярли бир хил сценарий такрорланди. Тўғриси, мен ўйин 0:0 ҳисобида якун топса керак деб ўйладим. Лекин Дориевнинг чиройли голи жамоамизга ғалаба келтирди. Ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. "Андижон" жамоасига кейинги баҳсларда омад. Энди биз навбатдаги учрашувга ҳозирлик кўрамиз.

- Дориев охирги учрашувларда ўзини кўрсатиб келмоқда ва голлар уряпти. Дориевсиз жамоани қандай тасаввур қила оласиз?
- Айни пайтда Дориев жамоамизда ўйнаяпти ва кўп фойда келтиряпти. Дориевсиз қандай ўйин намойиш этишимиз ҳақида ҳозир бирон гап айта олмайман. Агар усиз ўйнаб кўрсак, шундан сўнг гапиришим мумкин. Биз ўйинчиларимизнинг кучли-кучсиз томонларини биоамиз. У ўзини яхши кўрсатиши учун керак пайтда баъзи ишлардан озод қилганмиз. Ҳозирча унда ҳаммаси яхши кетяпти.

- Ўйин охирларида Голбан жароҳат олди. Унинг ҳолати қандай?
- Бу борада шифлкоримиз билан ҳали тўлиқ гаплашмадим. МРТ қилгач ҳаммаси ойдинлашади деб ўйлайан. Менимча, бу жароҳат оғир эмас. Тез орада сафимизга қайтишига кмид қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia