

“Профессионал футболчи Муҳаммад Салоҳ билан 2 йиллик келишувга эришилди”, – дейилади хабарда.
34 ёшли Муҳаммад Салоҳнинг олдинги клуби Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси бўлиб, у ушбу ёзда мерсисайдликлар сафини тарк этганди.
“Ливерпуль” таркибида Салоҳ икки карра Англия чемпиони (2019/2020 ва 2024/2025 йилги мавсумлар), Чемпионлар Лигаси (2018/2019) ва Клублар ўртасидаги ЖЧ (2019) ғолиби, шунингдек, Мамлакат кубоги (2021/2022), Англия Лига Кубоги (2021/2022, 2023/2024), Англия Суперкубоги (2022) ва УЕФА Суперкубоги (2019) соҳибига айланган.


