

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Тўп назорати бўйича енгилмадик, фақат ҳужумда агрессивлик етишмади. Бошқа ўйинларимизда ҳам агрессивлик етишмаяпти деб ўйлайман. Футболчиларимиз бор куч билан ҳаракат қилишди ва бу томонлама эътироз йўқ. Лекин ҳал қилувчи зарбани беришда камчиликлар борлиги кўриниб қолди.
- Трансфер ойнаси ёпилишига кам вақт қоляпти. Таркибда яна янги футболчини кўришимиз мумкинми?
- Бу борада раҳбарият билан келишган ҳолда иш олиб боряпмиз, ўйинчиларни кўриб чиқяпмиз. Бизга аввало ҳужумчи зарур. Аксар ҳужумчиларнинг ўз клублари билан шартномаси борлиги учун қийин кечяпти.
- Навбатдаги турда водий дербиси гувоҳи бўламиз: "Андижон" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. Бугунги мағлубиятдан сўнг жамоани руҳлантириш қандай кечади?
- Бугунги ўйиндан кейин йигитларга икки кун дам бердик. Улар бироз футболдан чалғиб оиласи билан бўлгани маъқул. Ўйинчиларимиз руҳий томонлама ўзларига келиб олишлари лозим. Шундан сўнг 9 август куни ўз қароргоҳимизда йиғилиб водий дербисига ҳозирлик кўрамиз.



