ПСЖ "Челси" футболчиси учун 75 миллион евро тўлаши мумкин

6 авг 2026, 20:30
"Челси" ҳимоячиси Мало Гюсто Францияга кўчиб ўтиши мумкин.

Бу ҳақда Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, футболчини сотиб олишга ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, "Челси" парижликларга футболчини фақат 75 миллион евро эвазига қўйиб юборишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Мало Гюсто Францияда "Лион" сафида ўйнаган. Ҳимоячи "тўқувчилар" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Ekremkonur