Инзаги VAR тизими ҳақида: "Гол нишонлашдан олдин ҳар сафар иккиланиш керак"
04 дек 2017 10:50
Янгиликлар
Инзаги VAR тизими ҳақида: "Гол нишонлашдан олдин ҳар сафар иккиланиш керак"
"Лацио" бош мураббийи Симоне Инзаги видеоассистент тизимини (VAR) Италия чемпионати ўйинларида фойдаланиш ҳақида фикр билдирди.
Бир ҳафта олдин римликлар "Фиорентина"га қарши баҳсда баҳсли пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқаришди (1:1), А Сериянинг 15-турида эса ҳимоячи Бартош Берешиньски тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакамлар "Сампдория" дарвозасига пенальти белгилашмади.
"VAR худди бизга қарши ишлаётгандек тасаввур уйғонмоқда. "Фиорентина"га қарши баҳсдаги вазиятни ҳозиргача ҳазм қила олмайман. Голни нишонлашдан аввал ҳар сафар иккиланишимиз керак. Менинг вақтимда ён ҳакамга қарашнинг ўзи етарли эди" - дейди Инзаги.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар