UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  0 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  5 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик" Янгиликлар

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"

Элит ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Ҳилол" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Бунда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Симоне Инзаги ва учрашувнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган Маркос Леонардо иштирок этди.

 

Бош мураббийга савол:

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун жуда чиройли ўйин ўтказдик. Учрашув ҳарорати анча баланд бўлди. Ғалаба учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Гарчи икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик. Кўп вазиятлар яратдик. Рақиб жамоада ҳам имкониятлар бўлди ва иккита гол уришди. Ғалаба қозонганимиз футболчиларимизнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхши эканини англатади.


Маркос Леонардо: - Биз яхши ўйин ўтказдик. Ғалаба жуда зарур эди, чунки бу мусобақада ҳар бир жамоа билан бир мартадан ўйнаймиз. Энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.


- Бугун "Ал Ҳилол" ўз кучини тўлиқ намойиш эта олдими?

- Биз ҳар доим яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Хоҳ уйда ёки сафарда ўйнайлик, доим ўз кучимизни кўрсатишга интиламиз. Бугун ҳам тўп назорати кўпроқ жамоамиз томонида бўлди, бу эса яхши ҳаракат қилганимизни англатади.


Бош мураббийга савол:

- "Насаф"нинг ўйин услубини Европанинг қайси жамоасига ўхшатдингиз?

- Европада қайси клуб "Насаф"га ўхшаш ўйин намойиш этишини билмайман. Лекин "Насаф" яхши шаклланган жамоа экан ҳамда кучли мураббий бошқаряпти деб айта оламан. "Насаф"нинг сафарда "Ал Аҳли"га қарши ўйинини кўргандик, менда илиқ таассурот қолдирган.


- Жамоангиз бугунги ўйинда иккита гол ўтказди. Бунга нима таъсир кўрсатди? Майдон ҳолати ҳам сабаб бўлдими?

- Айтиб ўтганимдек, иккита гол ўтказган бўлишимизга қарамай ўйинни яхши ўтказдик. Тўп назорати асосан биз томонда бўлди. Рақибнинг биринчи голи жуда ажойиб чиқди, иккинчи гол эса ўз хатоимиз туфайли юзага келди. Кетма-кет ўйинларда майдонга тушяпмиз, охирги 7та ўйиннинг бештасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнадик. Ҳали ишлайдиган жиҳатларимиз кўп.


- "Насаф" таркибидаги қайси футболчиларнинг ҳаракати сизга маъқул келди?

- Кўп ўйинчилар яхши ҳаракат қилишди. Айниқса дарвозабон ўзини кўрсатди. Жиддада кечган учрашувда "Насаф"нинг 6-рақамли футболчиси (Муродбек Раҳматов) жуда яхши ўйин кўрсатганди, лекин нима учундир бугун кўринмади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика