

Ташкилот раҳбари ушбу турнир тарихдаги энг маҳобатли мусобақа бўлишини маълум қилди.
"Бу тарихдаги энг кенг кўламли ва энг буюк жаҳон чемпионати бўлади. Бу шунчаки 3 та мамлакат, 16 та шаҳар, миллионлаб меҳмонлар ва миллиардлаб томошабинлар дегани эмас. Ушбу учта давлатнинг ҳар бирида жаҳон чемпионатининг ажралмас қисмига айланадиган 25 тадан ҳамжамият ташкил этилади. Улар иштирокчи жамоаларнинг баъзиларини қабул қилади. Жаҳон чемпионати 11 июнда бошланади ва 19 июлда супер финал билан якунланади, ўшанда кимдир жаҳон чемпионатининг ушбу ноёб ва рамзий кубогини боши узра баланд кўтаради" — дея Инфантинонинг сўзларини келтирмоқда BBC.
Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Турнир тарихида илк бор унда 48 та терма жамоа иштирок этади.



