

Жаҳон футболи раҳбари бундай чипталарнинг мавжудлиги уларнинг нархи оқилона дегани эмаслигини айтди.
"Кимдир финал чипталарини 2 миллион долларга қўйгани, уларнинг нархи шунчалик қиммат эканлигини англатмайди. Ва бу уларни кимдир сотиб олишини англатмайди. Агарда кимдир барибир сотиб олса, у ажойиб таассуротга эга бўлиши учун шахсан ўзим унга хот-дог ва кола олиб келиб бераман", – деди Инфантино.



